Ру En O'z
11 Декабрь 2023 676

Дзюдочиларимиз Европа чемпионлар лигасида совриндор бўлишди

Сербиянинг Белград шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида Европа чемпионлар лигаси бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, “Кўҳна қитъа” жамоаларида иштирок этган спортчиларимиз совринли ўринларни эгаллашди.

Грециянинг «Арис» клуби шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев (-66 кг) ва Муроджон Йўлдошев (-73 кг) кумуш медалларга сазовор бўлишди. Диёра Келдиёрова (-52 кг) Туркиянинг «Галатасарай», Шоҳруҳ Мамарасулов эса Сербиянинг “Ред стар” жамоаси билан бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақада Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) Испаниянинг «Стабия» клуби таркибида қатнашдилар. Бироқ ушбу жамоа шоҳсупага кўтарила олмади.

Text to speech