Ру En O'z
10 Декабрь 2023 782

Давлатимиз мадҳияси 31 ёшда!

Давлатимиз рамзлари барча ватандошларимизда ўзгача фахр ҳиссини уйғотади. Айниқса, спортчиларимиз халқаро майдонда жонажон Ўзбекистонимиз шарафини ҳимоя қилсалару, уларнинг ғалабалари эвазига мадҳиямиз янграса ҳар қандай инсонни тўлқинлантириб юборади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Спортчиларимиз ўзларининг шонли ғалабалари билан давлатимиз рамзларини жаҳонга машҳур қилишмоқда. Истаймизки, бу зафарлар давомли бўлиб, мадҳиямиз ҳамиша жаҳон ареналари узра жаранг сочиб турсин. Байрам муборак, азиз ҳамюртлар!

Text to speech