9 Декабрь 2023
1023
Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади
Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.
Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради. 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бораётган юртдошимиз кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган. Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида реферелик қилди.