Ру En O'z
9 Декабрь 2023 710

Дайибекова ва Аймуратов медаллар учун курашмоқда

Франциянинг Орлеан шаҳрида қиличбозлик бўйича Гран-при мусобақаси давом этмоқда. Айни пайтга келиб, дастлабки саралаш босқичи ортда қолди.

Бугун спортчилар 1/32 финал беллашувидан баҳсларга киришишади. Ҳозирда Зайнаб Дайибекова ҳамда Муса Аймуратов медаллар учун курашни давом эттиришмоқда. Афсуски, Шерзод Мамутов гуруҳ босқичида имкониятни бой бериб қўйди. Ҳамюртларимиз бугунги жангларни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

Зайнаб Дайибекова – Шихоми Фукушима (Япония)

Муса Аймуратов – Зияд Элсисси (Миср)

Text to speech