Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида Хоразм вилояти пешқадам бўлди
“Юнусобод спорт мажмуаси” мезбонлик қилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун беллашишди. Аҳамиятлиси, эркаклар ўртасидаги баҳсларда янги чемпионлар аниқланди.
Якунида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғарган Хоразм вилояти умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари мос равишда кучли учликни якунлаб беришди. Сўнгги кун дастурида шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Эркаклар, -90 кг:
1. Шаҳзодхўжа Шарипов (Бухоро)
2. Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)
3. Азизбек Авазмуродов (Тошкент)
3. Отабек Тўрабоев (Сурхондарё)
-100 кг:
1. Эрназар Сарсенбаев (Қорақалпоғистон)
2. Рустам Шораҳматов (Сурхондарё)
3. Шермуҳаммад Жандреев (Сурхондарё)
3. Муҳаммадқодир Мансуров (Тошкент вил.)
+100 кг:
1. Ўткирбек Тўрабоев (Сурхондарё)
2. Исломбек Равшанқулов (Қашқадарё)
3. Бекмурод Олтибоев (Сурхондарё)
3. Баҳром Ражабов (Тошкент)
Аёллар, -78 кг:
1. Ширинжон Йўлдошева (Хоразм)
2. Фарангиз Холмуродова (Қашқадарё)
3. Филлура Эргашева (Қашқадарё)
3. Нодира Йўлдошева (Тошкент)
+78 кг:
1. Фотима Қурамбоева (Хоразм)
2. Моҳларойим Тўхтамишева (Тошкент)
3. Покизахон Камолиддинова (Тошкент)
3. Ҳосият Машарипова (Хоразм)