Ру En O'z
8 Декабрь 2023 761

Боксчиларимиз навбатдаги йиғинни бошлашди

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мазкур йиғинга яқинда якунига етган мамлакат биринчилигида ўзини кўрсатган боксчилар жалб қилинган.

Аҳамиятлиси, эркаклар терма жамоамиз билан машғулотларга Исроил Мадримов келиб қўшилди. Январь ойида профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказадиган Осиё ўйинлари ғолиби тайёргарликнинг асосий қисмини Янгиободда олиб боради. Шунингдек, қизларимиз ҳам махсус режа асосида тайёргарликни давом эттиришяпти. Ҳозирги машғулотлар асосан умумий жисмоний тайёргарликни кучайтиришга қаратилган бўлиб, 17 декабрга қадар давом этади.

Йиғин келаси йилнинг 29 февраль – 12 март кунлари Италияда ўтадиган жаҳон лицензион турнирига тайёргарликнинг дастлабки босқичи бўлиб хизмат қилади.

Text to speech