Ру En O'z
8 Декабрь 2023 600

Велоспортчиларимиз Польшадаги турнирда қатнашишмоқда

Бугун Польшада велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Grand Prix Poland UCI 2” мусобақаси старт олди. 10 декабрга қадар давом этадиган ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этяпти.

Дастурга кўра, бугун спортчиларимиз скретч ва очколар пойгаси дастурида қатнашишмоқда. Мусобақада Ольга Забелинская, София Каримова, Нафосат Козиева ҳамда Маргарита Мисюрина юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир спортчиларга Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қилади.

Text to speech