Ру En O'z
7 Декабрь 2023 712

Конкур усталари яна майдонда

“Universal Horses Stable” мажмуаси конкур бўйича “Узбекистан Глобал Тоур 2023" мусобақасининг тўққизинчи босқичини ўзида қабул қилди. Бу галги баҳсларда Ўзбекистон ва Беларус спортчилари олти йўналишда ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Турнир давомида ғолиб ва совриндорлар ўзлари учун қимматли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлишди. Қизиқарли курашларга бой бўлган мазкур босқичда Оқил Собиржонов («Апачи» лақабли тулпорда) «F» (110 см, тўсиқ баландлиги), София Ташматова («Флайт») «С» (115 см), Саидамирхон Турғунбоев (“Курт ВС”) «E» (120 см), Ҳумоюн Абдуллаев (“Свит энд Саур”) «В» (125-130 см), Сергей Антонович («Аффир» ҳамда «Каусар») «Д» (135 см) ва «А» (150 см) тоифаларида бош совринга эга чиқишди.

Text to speech