Диёримизнинг энг кучли дзюдочилари Тошкентда жам бўлишди
Юртимизнинг энг кучли дзюдочилари Ўзбекистон чемпионлиги учун баҳсларга киришди. "Юнусобод спорт мажмуаси" мезбонлик қилаётган бу йилги мамлакат биринчилигида 564 нафар дзюдочи кураш олиб бормоқда. Асосий терма жамоа учун кучли захира спортчиларини саралаб бераётган мусобақанинг биринчи кунида енгил вазн тоифаларидаги спортчилар ўзаро беллашишди. Катта ҳаяжон ва шиддатли курашлар остида кечган куннинг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
Эркаклар, -60 кг:
1. Достон Рўзиев
2. Камолиддин Бахтиёров
3. Анвар Иброҳимов
3. Имомаддин Каримов
-66 кг:
1. Абдураҳим Нутфуллаев
2. Бобур Ваджижев
3. Дилшод Йўлдошев
3. Замахшарий Бекмуродов
Аёллар, -48 кг:
1. Улбусин Ҳакимова
2. Севинч Муродова
3. Дурдона Эргашбоева
3. Маржона Салоҳитдинова
-52 кг:
1. Гулҳаё Жўраева
2. Ситора Элмуродова
3. Зуҳра Маъмиржонова
3. Муҳайё Аҳматова