5 Декабрь 2023 2006

Ўсмир боксчиларимиз жаҳон чемпионатини юқори нотада якунлашди

Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 11 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Арманистондан кейин учинчи ўринни эгаллади. Сўнгги кун дастурида ўтказилган финалларда рингга кўтарилган 3 та боксчимиз ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Олтин медаль:
-57 кг: Севара Маматова
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев
+80 кг: Ислом Салиҳов

Кумуш медаль:
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова
-75 кг: Мафтуна Янгиева
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов

Бронза медаль:
-46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
-66 кг: Акбар Аҳмадов
-50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров
-70 кг: Норбек Абдуллаев

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу жаҳон чемпионатида қўлга киритилган улкан натижа билан мамлакат бокс федерацияси, мураббийлар штаби ва ёш боксчиларимизни самимий қутлайди.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu