Ру En O'z
4 Декабрь 2023 1308

Тошкент яна бир бор оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Бугун Қатарда оғир атлетика бўйича Гран-при турнири старт олади. Париж-2024 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Турнирдан аввал Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда яқин вақт ичида ўтадиган йирик мусобақаларга мезбон давлатлар белгилаб олинди. Аҳамиятлиси, Тошкент шаҳри 2025 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, 2018 йил ҳам ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати пойтахтимизга ишониб топширилган ва мусобақа юқори савияда ўтказилган эди.

2026 йилга белгиланган катталар ўртасидаги дунё биринчилиги эса Хитойнинг Ниньбо шаҳрида ўтадиган бўлди. Маълумот учун, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2024 йил Баҳрайн, 2025 йил Норвегияда ташкил этилади.

Қатар Гран-присининг биринчи кунида эса ҳамюртларимиз орасида Жамила Панфилова иштирокини бошлайди. -49 кг вазн тоифасига эга атлетимиз “В” гуруҳида ўз омадини синаб кўради. Унинг чиқиши Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.

Text to speech