Олимпиада совриндори Магомед Ибрагимовни табриклаймиз!
Бугун эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио Олимпиадаси совриндори Магомед Ибрагимов ўз таваллуд кунини нишонлаяпти.
Магомед Ибрагимов 1985 йилнинг 2 июнь куни дунёга келган. Касум Насрудинов ва Майрбек Юсупов қўл остида эркин кураш сир-асрорларини ўрганган. Халқаро мусобақаларда -97 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Магомед Ибрагимов Рио-2016 Олимпиадасида терма жамоамизга бронза медалини тақдим этган. У 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган XVIII Осиё ўйинларида ҳам бронза медалини қўлга киритган. 2017 йили Нью-Деҳли, 2018 йилда эса Бишкекда Осиё чемпиони бўлган. Шу йил Қозоғистонда ўтган Осиё лицензион турнирида Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Магомед Ибрагимовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.