Ру En O'z
4 Декабрь 2023 333

Қиличбозларимиздан олтин дубль

Туркиянинг Анталья шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи Ўзбекистон терма жамоаси учун ажойиб якунланди. Жамоавий дастурдаги беллашувларда қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам дунёнинг кучли жамоаларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритишди.

Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ўз йўналишларида дунёнинг энг кучли жамоаси деб эътироф этилган йигитларимиз мусобақа давомида Грузия, Германия, Украина ва финалда Туркия жамоаларини мағлубиятга учратди. Қизларимиз эса Болгария, Польша ва Италия термаларига имконият қолдиришмади.

Йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Туркия
3. Румыния

Қизлар:
1. Ўзбекистон
2. Италия
3. Польша

Text to speech