Ру En O'z
4 Декабрь 2023 312

“Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг яна бир босқичи ортда қолди

Тошкентдаги “Universal Horses Stable” от спорти мажмуасида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг 8-босқичи ўтказилди. Бу галги беллашувларда ҳам Қирғизистон, Беларусь ва Ўзбекистон терма жамоаларининг иқтидорли чавандозлари иштирок этишди.

Мусобақа якунида Абдушукур Собиржонов (“Фортес Де Мьюз” лақабли отда) «F» (105 см, тўсиқ баландлиги), Фирдавсбек Давронбеков (“Бакарбони Джи”) «С» (115 см, ёш отлар), Саидамирхон Турғунбоев (“Курт ВС”) «Е» (115 см), Ҳумоюн Абдуллаев (“Свит энд Саур) «В» (125-130 см), Оқил Собиржонов (“Сидней Жексон”) «Д» (130 см), Аъзам Тиллабоев (“Бозарт Де Руэт”) эса «А» (145 см) тоифасида кечган баҳсларда ғолибликни қўлга киритишди.

Text to speech