Ру En O'z
4 Декабрь 2023 337

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди

Пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган маҳоратли спортчилар ғолиблик учун кураш олиб олиб боришмоқда.

Мусобақани юнон-рум кураши усталари бошлаб беришди. Кечки дастур финал беллашувларидан аввал очилиш маросими ҳам ўтказилди. Кутилганидек, асосий терма жамоада етакчи бўлган Жасур Ортиқбоев, Исломжон Баҳромов, Муҳаммадқодир Расулов каби полвонлар яна бир карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

-55 кг:
1. Жасур Ортиқбоев (Тошкент вил.)
2. Ихтиёр Ботиров (Тошкент вил.)
3. Миржалол Қосимов (Хоразм)
3. Саидислом Тешабоев (Андижон)

-63 кг:
1. Ислом Баҳромов (Самарқанд)
2. Ҳусниддин Олимбоев (Хоразм)
3. Александр Егоров (Тошкент ш.)
3. Тўрабек Тиркашев (Самарқанд)

-72 кг:
1. Абдулло Алиев (Андижон)
2. Жамол Жумабоев (Бухоро)
3. Собиржон Казакбаев (Жиззах)
3. Шоҳруҳ Абдуллаев (Тошкент вил.)

-82 кг:
1. Муҳаммадқодир Расулов (Фарғона)
2. Тўлқин Туев (Бухоро)
3. Аброр Маъмиров (Андижон)
3. Дилшод Мамадаминов (Тошкент ш.)

-97 кг:
1. Абдуқодир Жалилов (Қашқадарё)
2. Ботир Қандилов (Қашқадарё)
3. Дамиржон Раҳматов (Фарғона)
3. Жавлон Тиркашев (Самарқанд)

Text to speech