3 Декабрь 2023
822
Рапирачиларимиз жамоавий дастурда олтин ва бронза медалларига эгалик қилишди
Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, ушбу турнирда йигитларимиз олтин, қизларимиз эса бронза медали соҳибига айланишди.
Йигитларимиз ярим финалда БАА, финалда Словакия жамоаларини мағлубиятга учратишга эришишди. Қизларимиз эса финал остонасида Румынияга имкониятни бой бериб, бронза медали учун баҳсда Қозоғистон жамоасини доғда қолдирдилар.
Йигитлар:
1. Ўзбекистон
2. Словакия
3. Қозоғистон
Қизлар:
1. Румыния
2. Молдова
3. Ўзбекистон