Ру En O'z
3 Декабрь 2023 591

Антальядан яна бир хушхабар

Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичидан яна бир хушхабар. Йигитлар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир бронза медали ёзиб қўйилди.

Ярим финалда бўлажак чемпион украиналик Дари Лукашенкога имкониятни бой берган Азизбек Даулетназаров шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Эслатиб ўтамиз, қизлар ўртасидаги баҳсларда Фернанда Эррера ҳам учинчи ўринни эгаллаган эди. Бугун жамоавий йўналишдаги беллашувлар ўтказилмоқда.

Text to speech