Ру En O'z
3 Декабрь 2023 389

Ереванда финаллар бошланмоқда

Бокс ихлосмандларининг нигоҳи Арманистонда якунига етиб бораётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қаратилган. Бугун ва эртага дунёнинг энг кучли ёш боксчилари чемпионлик учун рингга кўтарилишади.

Маълум қилганимиздек, ҳал қилувчи босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили етиб келган. Бугунги кун дастуридан ўрин олган финал беллашувларида 4 нафар ҳамюртимиз олтин медаль учун жанг қилади. Жуфтликлар билан танишинг:

-48 кг: Мафтуна Мусурмонова — Анастасия Тюнина (Россия)
-75 кг: Мафтуна Янгиева — Екатерина Фролова (Россия)
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова — Прачи Токас (Ҳиндистон)
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов — Жон Маҳер (Ирландия)

Text to speech