Ру En O'z
2 Декабрь 2023 318

Радмир Семенеев Жаҳон кубогининг совриндори

Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўтказилмоқда. Бугун мусобақанинг биринчи куни доирасида яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Радмир Семенеев совриндорлар қаторидан жой олди. Ярим финалда қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берган юртдошимиз бронза медали билан тақдирланди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда икки нафар спортчимиз чорак финалгача етиб боришди. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Йигитлар:
1. Акос Пирк (Словакия)
2. Галим Нурумов (Қозоғистон)
3. Радмир Семенеев (Ўзбекистон)
3. Арпад Фазекас (Словакия)

Қизлар:
1. Анастасия Безносикова (Халқаро нейтрал спортчи)
2. Андреа Динка (Румыния)
3. София Актаева (Қозоғистон)
3. Мария Теороеску (Руминия)

Text to speech