Ру En O'z
2 Декабрь 2023 337

Фернанда Эррера яна бир бор шоҳсупада

Жорий ҳафта якунида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи беллашувлари ўтказилмоқда. Дастлаб сабля усталари Туркиянинг Анталья шаҳри мезбонлик қилаётган баҳсларда иштирокларини бошлашди.

Қизлар ўртасида кечган биринчи кун баҳсларида ҳамюртимиз Фернанда Эррера шоҳсупага кўтарилди. Ярим финалгача етиб борган Эррера бронза медали билан тақдирланди. Бугун йигитлар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур дастурда 6 нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боряпти.

Text to speech