2 Декабрь 2023
716
Бугун Салаевга мухлислик қиламиз
Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WT бўйича якуний Гран-при мусобақаси старт олади. Хабар берганимиздек, мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Бугун эркаклар ўртасида -58, -68 кг ва -80 кг, аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифаларидаги беллашувлар ўтказилади. Ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) кечаги машғулотлар чоғида кичик жароҳат олгани боис, мураббийлар штаби унинг бугунги жангларда иштирок этмаслигини маълум қилди.
Бугун юртдошларимиз орасида фақатгина Шуҳрат Салаев (-80 кг) жанг қилади. Салаевнинг биринчи даврадаги рақиби тунислик Фирес Катоуси бўлади. Ушбу рақиб тўсиғидан ўта олса, кейинги даврада иорданиялик Солиҳ Элшарабати билан рўбарў келади.