Ру En O'z
2 Декабрь 2023 812

Етти нафар боксчимиз финалда

Арманистонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал жанглари ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар вакили баҳс олиб борди. Аҳамиятлиси, 7 нафар юртдошимиз ўз жангини муваффақиятли ўтказиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Дастурга кўра, бугун дам олиш куни. Чемпионлик жанглари 3-4 декабрь кунлари ўтказилади. Финалга йўл олган ҳамюртларимиз:

-46 кг: Мафтуна Мусурмонова
-57 кг: Севара Маматова
-75 кг: Мафтуна Янгиева
+80 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов
+80 кг: Ислом Салиҳов

 Мусобақани бронза медали билан якунлаганлар:
-46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
-66 кг: Акбар Аҳмадов
-50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров
-70 кг: Норбек Абдуллаев

Text to speech