Ру En O'z
1 Декабрь 2023 779

Сибирцев АҚШдаги мусобақада иккинчи бронза медалига сазовор бўлди

Хабар берганимиздек, шу кунларда АҚШнинг Шимолий Каролина штатида сузиш бўйича “Toyota US Open” халқаро турнири ўтказилмоқда.
 
Мазкур мусобақада 800 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсида юртдошимиз Илья Сибирцев 3-ўринни эгаллаган эди. Бу сафар спортчимиз айни шу йўналишда 400 метр масофага ўтказилган баҳсда 3:48.99 кўрсаткич билан бронза медали эгасига айланди.

Text to speech