Ру En O'z
30 Ноябрь 2023 881

Сузувчимиз Америкада совриндор бўлди

Америка Қўшма Штатларининг Шимолий Каролина штатида сузиш бўйича “Toyota US Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган ҳамюртимиз Илья Сибирсев 800 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсида шоҳсупага кўтарилди.

Қўшма штатларнинг маҳоратли сузувчилари билан беллашган юртдошимиз 7:54.36 дақиқа қайд этиб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Мазкур дастурда америкалик Чарли Кларк ғалаба қозонган бўлса, аёллар ўртасидаги баҳсларда 7 карра Олимпиада чемпиони Кети Ледеки маррага биринчи бўлиб етиб келган.

Text to speech