Ру En O'z
30 Ноябрь 2023 747

Конкур бўйича яна бир мусобақа ортда қолди

Тошкент маҳоратли конкур усталарини яна бир бор ўзида жамлади. 29 ноябрь куни “Universal Horses Stable” мажмуаси “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг еттинчи босқичига мезбонлик қилди.

Бу галги беллашувларда Қозоғистон, Беларусь ва юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 70 нафардан зиёд чавандоз ғолиблик учун курашишди. Якунда Улуғбек Обиджонов («Карида» лақабли отда) «Ф», София Тошматова («Флайт») «С», Саидамирхон Турғунбоев (“Курт ВС”) «Е», Бекзод Рўзмуҳамедов (“Вайлд Фаер”) «В», беларуслик Сергей Антонович («Гаянто») «Д» ва «А» тоифаларида бош совринни қўлга киритишди.

Text to speech