30 Ноябрь 2023
753
Таэквондочиларимиз Манчестер Гран-присида
2-3 декабрь кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WT бўйича якуний Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Унда ўз вазн тоифаларида дунёнинг энг кучли 16 нафар спортчиси иштирок этади. Турнир G10 тоифасига кириб, ғолиб спортчи 100 рейтинг очкосига эга бўлади. Мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Манчестер шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз “Туманли Альбион”га қуйидаги таркибда жўнаб кетди:
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Никита Рафалович
-62 кг: Феруза Содиқова
+73 кг: Светлана Осипова