Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ давом этмоқда
Арманистон мезбонлик қилаётган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда рингга кўтарилган 4 нафар боксчимизнинг барчаси ишончли ғалабага эришди.
-50 кг: Ҳусан Қаҳҳоров – Алдияр Баҳадур (Қозоғистон) 5:0
-54 кг: Шаҳбозбек Эргашев – Вахан Галстян (Арманистон) 5:0
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев – Миреи Гурра (Албания) 5:0
-75 кг: Руслан Эсанов – Иван Некич (Хорватия) 2-раундда техник нокаут
Бугун рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари:
-48 кг: Абдулазиз Абдуназаров - Сикандер (Ҳиндистон)
-57 кг: Паҳлавонжон Иброҳимов - Адам Мака (Албания)
-63 кг: Ҳикматилло Ўлмасов - Муҳаммад Юсуф (Покистон)
-66 кг: Акбар Аҳмадов - Тимофей Тениаев (Россия)
-70 кг: Нодирбек Абдуллаев - Аҳмад Аидамиров (Россия)
+80 кг: Ислом Салиҳов - Аҳмед Абдулгамидов (Германия)