Ру En O'z
2 Июнь 2021 1788

Муаттар Набиевани табриклаймиз!

Бугун оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Муаттар Набиева таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Муаттар Набиева 1996 йил 2 июнь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. Фаолияти давомида ёшлар ва катталар тоифасида бир қатор нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган. Жумладан, сўнгги Осиё ва жаҳон чемпионати совриндори. 2019 йил Таиландда ўтган дунё биринчилигида совриндор бўлиб, -55 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасининг йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Муаттар Набиевани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech