Ру En O'z
26 Ноябрь 2023 353

Париж-2024 лицензиатлари: Тахмина Икромова махсус дастур асосида тайёргарлик кўрмоқда

Август ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 Олимпиадаси учун илк лицензиясига сазовор бўлди. Шубҳасиз, бу хушхабар барча мухлисларни хурсанд қилди. Испанияда 60 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган 80 нафардан зиёд спортчи қатнашган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида Тахмина Икромова ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб Олимпиада йўлланмасига эга чиқди.

Бундан ташқари Тахмина Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида қитъамизда тенгсиз эканини яна бир карра исботлади. Айни дамда спортчимиз шахсий мураббийи билан режа асосида Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик олиб бормоқда.

Text to speech