26 Ноябрь 2023
843
Уч нафар боксчимизда ғалаба
Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Биринчи кун дастурида бўлгани каби унда рингга кўтарилган 4 нафар ҳамюртимиздан 3 таси ҳакамларнинг якдил қарори билан ўз ғалабаларини тантана қилишди.
-46 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов — Роман Спак (Молдова) 5:0
-60 кг: Ферузжон Саъдуллаев — Тиқуан Сампсон (Гаяна) 5:0
-66 кг: Акбар Аҳмадов — Бекарйс Нурмукҳан (Қозоғистон) 5:0
-80 кг: Муҳаммадризо Сиддиқов — Баирамҳан Ашуров (Россия) 0:5
Бугун юртдошларимиздан фақат 1 нафар боксчи иштирок этади:
-46 кг: Мафтуна Мусурмонова — Аийм Танкибаева (Қозоғистон)