Ру En O'z
26 Ноябрь 2023 357

Мухторхон Ташходжаев Осиё Паралимпия қўмитасининг фахрий ордени билан тақдирланди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Осиё Паралимпия қўмитасининг (APC) 2023 йил сарҳисоби бўйича энг муносибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаевнинг юртимизда ва Осиё қитъасида Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришда қўшаётган хизматлари муносиб баҳоланди ва ташкилотнинг Осиё ордени билан тақдирланди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова эса қитъанинг “Энг яхши аёл пара атлети” деган шарафли номга сазовор бўлди.

Text to speech