Ру En O'z
26 Ноябрь 2023 355

Саблячи йигитларимиздан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дунёда энг кучли деб эътироф этилди

Мисрнинг Шарм Эль-Шейх шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) навбатдаги Конгресси ўтказилди. Тадбир давомида ортда қолган давр мобайнида қилинган ишлар сарҳисоби ўтказилиб, янги йил учун режалар кўриб чиқилди.

Конгрессда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбарияти ҳам иштирок этди. Якунда FIE рейтингида биринчи ўринни эгаллаган энг яхши спортчи ва жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Аҳамиятлиси, саблячи йигитларимиздан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур тоифада дунёнинг энг яхши жамоаси деб эътироф этилди.

Маълумот учун, саблячиларимиз йил давомида шу пайтгача ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишган.

Text to speech