Ру En O'z
1 Июнь 2021 2559

Улар Токиога боришади: Жаҳон чемпионати кашфиёти Дилшод Рўзметов

Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз ҳақида батафсил маълумот берувчи “Улар Токиога боришади” лойиҳасини давом эттиради. Унинг бугунги сони бокс бўйича терма жамоамиз вакили Дилшод Рўзметовга аталади.

Дилшод Юсупбай ўғли Рўзметов 1999 йил 12 март куни Хоразмда туғилган. 2010 йилдан бокс билан шуғулланишни бошлаган. Дастлабки мураббийи Илҳом Саъдуллаев. Ҳозирда Фарруҳ Қиличев қўл остида машғулотларни олиб боради.

Асосан чап қўлда жанг қиладиган боксчимиз 2015 йил ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпионатларида кумуш медални қўлга киритган. 2018 йилдан катталар терма жамоасига жалб қилинди.

Боксчимизнинг истеъдодига ишонган мураббийлар уни 2019 йил Екатеринбургда катталар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатига олиб боришди. Ёш спортчимиз эса ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлади. Катталар ўртасида нуфузли мусобақаларда дебют қилишига қарамай Рўзметов финалгача етиб борди ва якунда кумуш медаль билан тақдирланди. Кеча БААда ўтган Осиё чемпионатида эса -81 кг вазн тоифасида чемпионликни тантана қилди.

Рўзметов Халқаро Олимпия қўмитасининг махсус комиссияси томонидан эълон қилинган рейтинг якуни бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган.

Text to speech