Ру En O'z
26 Ноябрь 2023 285

“Uzbekistan Global Tour 2023”нинг яна бир босқичи ортда қолди

Тошкентдаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour-2023” мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди. Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларусь мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Қайд этиш жоиз, турнир келаси йил ўтказиладиган нуфузли мусобақалар олдидан асосий терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш, иқтидорли ёшларни кўздан кечириш имкониятини тақдим қилди. Беллашувлар якунида Иброҳим Йўлдошев («Элфакия» лақабли отда) «F», Фирдавсбек Давронбеков (“Бакарбоно Джи”) «С», Алишер Эркинов (“Амри Махарадж”) «E», Оқил Собиржонов (“Сидней Джексон”) «D», Ҳумоюн Абдуллаев (“Лондон Бой”) «В», Сергей Антонович («Куасар») «А» тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Text to speech