Ру En O'z
24 Ноябрь 2023 813

Тошкент рапира усталарини чорлайди

Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари яқинлашиб келмоқда. Эътиборлиси, 2-3 декабрь кунлари ўтадиган баҳсларга Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Пойтахтимизда бу гал рапира бўйича йигитлар ва қизлар ўртасидаги беллашувлар ўтказилади. Айни пайтга келиб, Ўзбекистон, Қозоғистон, Молдова, Румыния, БАА, Словакия давлатлари, шунинглек, нейтрал байроқ остида спортчилар мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган.

Text to speech