Ру En O'z
1 Июнь 2021 2286

Замонавий бешкураш “Беш ташаббус ҳаракати”да

Хабарингиз бор, пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “5 ташаббус ҳаракати” минглаб юртдошларимизни оммавий спорт тарғиботи йўлида ҳам бирлаштирди. Ушбу тадбир доирасида йўлга қўйилган “Laser-run” тадбирида 2000 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Замонавий бешкураш спортининг ажралмас қисмларидан бири бўлмиш мазкур йўналиш юртимизда тобора оммалашиб бормоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Замонавий бешкурашнинг барча йўналишидан энг қизиқарлиси бу лазерли тўппончадан ўқ отиш билан югуриш ҳисобланади. Ушбу мусобақалар мамлакатимиз ёшлари ўртасида катта қизиқиш уйғотади деб ўйладик ва адашмадик. Мусобақада нафақат ҳаваскорлар, балки қатнашчилар оилавий бўлиб ҳам иштирок этишди. Ташриф буюрган бир қатор мактаб ўқувчилари ҳам ўзаро беллашдилар. Шунингдек, федерациямизни қўллаб-қувватлаш учун Равшан Ирматов, Ирода Тўлаганова ва Сервер Жепаров каби ўзбек спортининг юлдузлари ҳам ташриф буюришди. Беш кун ичида биз жуда кўп табассумларни, қувончли ҳис-туйғуларни, чақнаб турган кўзларни кўрдик! Бу ҳақиқатан ҳам спорт байрами эди. Ушбу кенг кўламли ёшлар тадбирида қатнашиш имкониятини тақдим қилгани ва уни ташкил этгани учун мамлакатимиз ҳукумати ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман», – деди федерацияси раиси Баҳромжон Газиев.

Text to speech