Ру En O'z
23 Ноябрь 2023 802

Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда

Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Айни пайтда мусобақанинг саралаш босқич баҳслари ўтказиляпти.

Бугун ҳам бир қатор қизиқарли беллашувлар кутиб турибди. Ушбу кун дастуридан жаҳон чемпионати совриндори Азиза Якубова, ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Гулсевар Ғаниева, шунингдек, жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев, куни кеча профессионал бокс оқшомида муваффақиятли жанг қилган Мужбилло Турсунов каби номдор боксчиларнинг чиқиши жой олган. Дастурга кўра, соат 11:00 да аёллар, 15:00 да эркаклар ўртасидаги жанглар бошланади.

Text to speech