22 Ноябрь 2023
899
Енгил атлетикачиларимиз Туркия йиғинида
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Ҳамюртларимизнинг галдаги йиғини Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
4 ноябрда бошланган машғулотлар 28 декабрга қадар давом этади. Йиғинга қишки мавсумдаги мусобақаларда қатнашадиган терма жамоа аъзолари жалб қилинган. Машғулотлар давомида спортчилар жисмоний юкламалар қатори махсус техник ҳаракатлар орқали ўз маҳоратларини кучайтиришмоқда.