21 Ноябрь 2023
1017
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Бугун Тошкентда бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатига старт берилди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақада юртимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.
Чемпионатда Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халоков, Баҳодир Жалолов ва Нигина Ўктамовадан бошқа барча боксчилар иштирок этади. Мусобақа мураббийлар штаби учун келаси йил ўтадиган турнирларга терма жамоа таркибини шакллантириб олишга ёрдам беради. Баҳслар «Универсал» спорт мажмуасида ўтказилмоқда.