19 Ноябрь 2023
1073
Саблячи қизларимиз яна бир бор тенгсиз!
Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Таъкидлаш жоиз, бу галги беллашувлар ҳам юртдошларимиз учун ёрқин ғалабаларга бой бўлди.
Бугун ташкил этилган жамоавий дастурда ҳам қизларимиз юксак маҳоратларини намойиш этиб, барча рақибларини мағлубиятга учратишди ва олтин медалларни қўлга киритишди. Ҳамюртларимиз ярим финалда Жанубий Кореяни 45:26, финал баҳсида эса Қозоғистонни 45:37 ҳисобида доғда қолдиришди.
Жамоамиз сафида Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Наргиза Жаксибаева ва Самира Шокирова иштирок этишди. Эслатиб ўтамиз, яккалик дастурида ҳамюртимиз Фернанда Эррера ғалаба қозонган эди.