Ру En O'z
19 Ноябрь 2023 1040

“Янги нафас” оммавий югуриш марафони спортсевар ёшларни бирлаштирди

Бугун юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги муносабати билан “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида бир вақтда ташкил этилган спорт тадбири соғлом турмуш тарзи тарафдорларини ўзида жамлади.

Мусобақа Тошкент шаҳрида 3 ва 10 км, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукус шаҳарларида 3 км масофага югуриш баҳслари бўйича ташкил этилди.

Пойтахтимизда ўтган тантанали очилиш маросимида сўз олган расмийлар бу каби мусобақаларни ўтказиш анъана тусига кириб қолгани, бу орқали мамлакатимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи янада кучайиб бораётгани ҳақида тўхталишди.

Беллашувларда ҳамюртларимиздан ташқари қўшни мамлакатлардан ҳам атлетлар иштирок этишди. Тошкент шаҳрида ўтган пойгаларнинг ғолиб ва совриндорлари рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

3 км, аёллар:
1. Анастасия Силченкова
2. Ўғилой Музаффарова
3. Маржона Оққўзиева

Эркаклар:
1. Ҳасан Мирсоатов
2. Аҳроржон Маҳмужадиев
3. Шаҳрам Абдураҳмонов

10 км, аёллар:
1. Марина Хмелевская
2. Маржона Аҳмадалиева
3. Алина Ҳакимова

Эркаклар:
1. Нодирбек Муталипов
2. Бахтиёр Ортиқов
3. Элдиёр Қодиров

Text to speech