Ру En O'z
1 Июнь 2021 2238

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Май ойида самарқандлик 10 минг нафардан ортиқ ёшлар баскетбол бўйича беллашишди

Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “Спортни сев, спорт билан яша!” Республика оммавий мусобақаси давом этмоқда. Ортда қолган май ойида Самарқанд ёшлари баскетбол бўйича баҳс олиб боришди.

Тўпланган маълумотларга кўра, ой давомида вилоятнинг шаҳар ва туманларида 490 дан ортиқ маҳаллада беллашувлар ўтказилиб, уларда 10 070 нафар ёшлар иштирок этишган. Ойнинг сўнгги куни ўз ҳудудларида етакчи бўлган жамоалар вилоят биринчилиги учун майдонга чиқишди. Мусобақа 17 ва 30 ёшгача бўлган тоифаларда ўтказилди. Эътиборлиси, ҳар икки йўналишда Самарқанд шаҳри вакиллари ғалабани қўлга киритдилар.

17 ёшгача:
1. Самарқанд шаҳри
2. Оқдарё тумани
3. Самарқанд тумани

30 ёшгача:
1. Самарқанд шаҳри
2. Пастдарғом тумани
3. Нарпай тумани

Text to speech