Дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун ёшлар тоифасидаги беллашувлар бошланди. Бироз аввал юртимиз биринчи бор мезбонлик қилаётган мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Осиё дзюдо федерацияси президенти Обайд Ал Анзи, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди. Тадбирда сўз олган Адҳам Икрамов Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун билан барча юртдошларимизни қутлади ва мусобақада иштирок этаётган барча спортчиларга омад тилади.
Шундан сўнг маросимнинг бадиий қисмига навбат берилди. Дастурга кўра, очилиш маросимидан сўнг куннинг финал блокидан ўрин олган беллашувларга навбат берилди.