18 Ноябрь 2023
902
Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи бошланди
Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига старт берилди. Қизлар ўртасида ташкил этилган мусобақада бугун яккалик дастуридаги беллашувлар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпионлари Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Наргиза Жаксибаева каби таниқли спортчилар медаллар учун кураш олиб боришмоқда. Мусобақада 8 мамлакатдан 50 нафар спортчи қатнашяпти.