Ўсмирларимиз қитъа биринчилигида пешқадам бўлишди
Дзюдо бўйича Тошкент мезбонлик қилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Эътиборлиси, ўсмирларимиз ушбу кун баҳсларини ҳам муваффақиятли ўтказиб, 3 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медалга сазовор бўлишди. Бугунги кун қаҳрамонлари:
Олтин медаль:
-90 кг: Ҳакимжон Маҳкамов
+90 кг: Элнур Холмўминов
-63 кг: Нигина Сапарбаева
Кумуш медаль:
-73 кг: Азамат Аблакулов
-81 кг: Беҳрузбек Рустамбоев
-57 кг: Аселхан Аралбаева
Бронза медаль:
+70 кг: Муштарийбегим Афзалова
Шу тариқа, ўсмирлар тоифасидаги беллашувлар якунланди. Унда 7 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси 15 мамлакат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Эртадан ёшлар ўртасидаги беллашувлар бошланади.