Ру En O'z
1 Июнь 2021 2382

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Бухорода бадминтон усталари баҳс олиб боришди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6099-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси “Спортни сев, спорт билан яша!” Республика оммавий мусобақасини ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Май ойи Бухоро вилоятида ҳам ушбу мусобақа доирасида қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтди.

Режага кўра, вилоят ёшлари май ойи давомида бадминтон бўйича баҳс олиб боришди. Бухоро шаҳри ушбу спорт турида терма жамоага бир қатор иқтидорли ёшларни етказиб бериши сир эмас. Шу боис мусобақа вилоят мураббийлари учун ўзига хос селекция вазифасини ҳам ўтаб берди. Якуний натижаларга тўхталадиган бўлсак, эркаклар ўртасида Бухоро шаҳри вакили Амрулло Бахшуллоев, аёллар тоифасида ғиждувонлик Муниса Жўраева барча рақибларини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишди. Батафсил:

“Спортни сев, спорт билан яша!”, Бухоро
Эркаклар:
1. Амрулло Бахшуллаев (Бухоро шаҳри)
2. Азамат Муродов (Ғиждувон тумани)
3. Муҳаммад Жураев (Қоракўл тумани)

Аёллар:
1. Муниса Жўраева (Ғиждувон тумани)
2. Ясмина Саъдуллаева (Бухоро шаҳри)
3. Нафосат Ҳамроева (Ромитан тумани)

Режага кўра, вилоят ёшлари июнь ойида баскетбол бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Text to speech