17 Ноябрь 2023
1245
Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг муддати яна ўзгарди
2021 йил Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарлари мезбонлик қилиши керак бўлган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари коронавирус пандемияси ва унинг янги тўлқинлари сабаб 2024 йилнинг февраль-март ойларига кўчирилган эди. Бироқ айни пайтда деярли барча давлатлар бор эътиборини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қаратаётгани боис Таиландда ўтказилиши режалаштирилган мусобақа кейинроққа қолдирилди.
Осиё Олимпия кенгашининг маълум қилишича, бу галги Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари Париж-2024 Олимпиадасидан сўнг ўтказилади. Аниқ саналар эса кейинроқ расман маълум қилинади.