16 Ноябрь 2023
855
Футболчиларимиз гуруҳ босқичини 4 очко билан якунлашди
U-17 Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон 2 – 2 Испания
Голлар: И.Онойо 10ʼ, Р.Мартин 19ʼ – Б.Шукруллаев 45+4ʼ, А.Саидов 54ʼ
Футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезияда ўтаётган жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади. Сўнгги турда Испанияга қарши майдонга тушган юртдошларимиз номдор рақиблари билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Шу тариқа, 4 очко жамғарган жамоамиз «В» гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Йигитларимизнинг плей-офф босқичига чиқиш масаласи гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг маълум бўлади.