16 Ноябрь 2023
1448
Бугун Осиё чемпионати старт олди
Тошкентда дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Қитъамизнинг энг кучли ёш дзюдочилари «Алпомиш» мажмуасида 4 кун давомида бор маҳоратларини намойиш этишади.
Дастурга кўра, бугун ўсмирлар ўртасида енгил вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Шунингдек, соат 16:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бошланади. Мусобақа тафсилотларини биз билан кузатиб боринг.