16 Ноябрь 2023
898
Бугун футбол куни
Бугун футбол мухлислари учун аҳамиятли кун. Индонезияда ўтаётган U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси плей-офф йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Гуруҳдаги сўнгги турда ҳамюртларимизнинг рақиби Испания жамоаси бўлади.
U-17 Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон – Испания
16 ноябрь | 14:00
«Манаҳан» стадиони. Суракарта
Учрашувни ФИФАнинг plus.fifa.com расмий платформаси орқали томоша қилишингиз мумкин
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 сари юришини бошлайди. Иккинчи саралаш босқичидан баҳсларга киришадиган Сречко Катанес шогирдлари дастлабки турни сафарда Туркманистонга қарши ўтказади.
ЖЧ-2026 саралаш босқичи
Туркманистон – Ўзбекистон
16 ноябрь | 19:00
«Ашхобод» стадиони